Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Эдди Хау "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл"нинг собиқ бош мураббийи Эдди Хау "Манчестер Юнайтед"нинг янги устозига айланиши мумкин.

Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, агар Манчестер клуби амалдаги бош мураббий Майкл Каррикни истеъфога чиқаришга қарор қилса, Хау ушбу жамоани бошқариш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

Айни пайтда "қизил иблислар" раҳбарияти Каррик билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Шунга қарамай, клуб мутахассис истеъфога чиқарилиши эҳтимолини инобатга олиб, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни ўрганмоқда.

Қайд этилишича, Эдди Хау ёзда "Ньюкасл"ни тарк этганидан сўнг мураббийлик фаолиятида танаффус қилишга қарор қилган. Бироқ "Манчестер Юнайтед"дан тушиши мумкин бўлган таклиф уни ишга қайтишга ундаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Каррик шогирдлари Англия Премьер-лигасининг 6-турида ўз майдонида "Тоттенхэм" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Манчестерликлар рақибдан бир футболчи кўп бўлиб ҳаракат қилганига қарамай, ғалаба қозона олмади.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" 6 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:20, 13.10.2026.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик