Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Брендан Роджерс: «Кучли жамоага қарши ўйинда дуранг ҳам мақбул натижа ҳисобланади»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клуби бош мураббийи Брендан Роджерс «Пахтакор»га қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда яхши ўйин бўлди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан хафамиз. Футболчилар майдонда бор кучларини сарфлашди ва юқори энергия билан ҳаракат қилишди. Айниқса, ўтган жума куни кечқурун ҳам ўйнаганимиз ва сафар билан боғлиқ чарчоқни ҳисобга олсак, уларнинг ҳаракати таҳсинга сазовор», — деди Роджерс.

«Кучли жамоага қарши ўйинда дуранг ҳам мақбул натижа ҳисобланади. Биз сўнгги дақиқаларгача ҳисобда олдинда эдик. Рақибда йўқотадиган нарса қолмагани учун улар олдинга агрессив тарзда ташланишди, кўплаб узатмаларни амалга оширишди ва кучли босим ўтказишди.

Айниқса, иккинчи бўлимда тўпни яхшироқ назорат қилишимиз ва ўйин суръатини бошқаришимиз мумкин эди. Шунга қарамай, икки учрашувдан кейин ҳисобимизда тўрт очко бор. Футболчилар бу тажрибадан сабоқ олишади», — дея Роджерснинг сўзларини келтирди ОФК расмий сайти.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:26, 13.10.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик