Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Гасперини: «Моуриньо ҳурматга лойиқ, аммо мухлислар фақат «Рома»ни қўллаб-қувватлайди»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Рома» клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг Римга қайтиши ва уни маҳаллий мухлислар қандай кутиб олиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

14 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Рома» ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади. Айни пайтда Испания жамоасини бошқараётган Моуриньо ушбу учрашув орқали собиқ клубига рақиб сифатида ташриф буюради.

Гасперини португалиялик мураббийнинг «Рома» тарихидаги ўрнини эътироф этиб, унинг римлик мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниши табиий ҳолат эканини таъкидлади.

«Моуриньо мухлисларнинг эътирофига тўлиқ муносиб. Улар уни жуда қадрлашган. Шунинг учун у қандай кутиб олинса, бунга ҳақли равишда лойиқ.

Одамларга ўз ҳис-туйғуларини намоён этишни тақиқлаб бўлмайди. Бироқ якунда мухлислар фақат «Рома»ни қўллаб-қувватлашади», — дея Гасперинининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо 2021–2024 йиллар давомида «Рома» бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Португалиялик мутахассис қўл остида римликлар УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиққан ва Европа лигаси финалига қадар етиб борган.

Киритилди: 18:17, 13.10.2026.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик