"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Санти Комесанья Испания чемпионатининг 8-турида Мадриднинг "Реал" клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Реал" футболчилари биринчи дақиқаданоқ ҳакамни том маънода тириклайин еб қўйгудек бўлишди. Улар нима учун ҳозир норози эканликларини тушуна олмаяпман", — дея "сариқ сувости кемаси" ярим ҳимоячисининг сўзларини келтирмоқда The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" "Вильярреал" устидан 1:0 ҳисобида минимал ғалабага эришди. Мадридликлар бразилиялик вингер Винисиус Жуниор майдондан четлатилгани сабабли учрашувни ўн киши бўлиб якунлади.
"Реал" 18 очко жамғарган ҳолда Испания Ла Лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













