Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Ромелу Лукаку: «Моуриньони танқид қилиш керак эмас»

Баҳо:
+ | -

«Эвертон»да ижара асосида ҳаракат қилаётган «Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Лондон клубидан кетиш сабаблари билан ўртоқлашди.

«Мавсум олдидан «Челси»да ўйнаш-ўйнамаслигимни билмас эдим. Шунинг учун Моуриньо билан учрашдим ва мени ижарага беришларини сўрадим. Менинг «Челси»дан кетганим учун уни айблаш ўринли эмас. Бу менинг қарорим бўлган эди.

У жуда яхши мураббий ва нима қилишни билади. Мен унинг фикрини ҳурмат қиламан. «Челси»да қолишим ва асосий таркиб учун курашишим мумкин, лекин ҳали 20 ёшдаман. «Челси»да кам майдонга тушганим учун Бельгия терма жамоасидаги ўрнимни ҳам йўқотиб қўйдим.

Трансфер ойнаси ёпилишидан 10 кун олдин Моуриньо мени офисига таклиф қилди ва барчасини очиқчасига айтди. У билан ишлашни жуда хоҳлайман. Мавсумолди тайёргарлик жараёнида ҳам Моуриньо менга кўп нарсани ўргатди, лекин мен танлашим керак эди»,- дейди футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:18, 05.10.2013.
Ўқилди: 2791 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.