УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг навбатдаги тури сенсацион натижа билан бошланди. Бельгиянинг «Брюгге» клуби сафарда Миланнинг «Интер» жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, уч очкога эга чиқди.
Маълум бўлишича, ушбу ғалаба Бельгия футболи тарихидаги ўзига хос рекорд билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Бунга қадар ҳеч бир Бельгия клуби Европанинг энг нуфузли клуб мусобақаси доирасида Италия жамоаси дарвозасига тўртта гол уришга муваффақ бўлмаган эди.
Мазкур рекорд нафақат Чемпионлар лигаси, балки мусобақа Европа чемпионлар кубоги деб аталган даврни ҳам қамраб олади.
Шу тариқа, «Брюгге» Италия клубига қарши ушбу мусобақада бир ўйинда тўртта гол урган илк Бельгия жамоасига айланди.
«Брюгге» Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида Франциянинг «Лилль» клубига қарши майдонга тушади.













