Мадриднинг «Реал» клуби барча мусобақалар доирасида кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Жозе Моуринью бошчилигидаги «Қироллик клуби» Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида сафарда «Рома»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Бунга қадар мадридликлар 10 октябрь куни Испания чемпионати доирасида «Вильярреал» устидан ғалаба қозонган эди.
Умуман олганда, португалиялик мутахассис қўл остида «Реал» ҳозирга қадар 10 та учрашув ўтказиб, уларнинг саккизтасида ғалаба қозонди.
Мадридликлар фақат икки жамоага қарши баҳсларда муваффақиятсизликка учради. Улар «Бетис»га 0:1, «Атлетико»га эса 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
Шу тариқа, Моуринью бошқарувида «Реал»нинг ғалабалар кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этмоқда.
«Қироллик клуби» навбатдаги учрашувини 18 октябрь куни «Севилья»га қарши ўтказади.













