Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Луис Энрике «ПСЖ» нега «Манчестер Сити»га 0:3 ҳисобидан қайтиш имконини бериб қўйганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан (4:2) кейин жамоасининг биринчи ва иккинчи бўлимлардаги ўйинидаги фарқ ҳақида фикр билдирди.

— «ПСЖ»нинг ўйин сифати нега учрашув давомида бунчалик ўзгариб турди?
— Рақиб 0:3 ҳисобида ортда қолаётганди. «Сити» катта таваккал қилди. Бундай вазиятни енгиб ўтиш қийин. Бизда муаммолар бўлди, аммо шунга қарамай, Премьер-лига жамоаси устидан ғалаба қозондик.

— Ушбу ғалаба билан Европага қандайдир хабар юбордингизми?
— Йўқ. Қандай хабар? Бизнинг хабаримиз — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. Мусобақанинг айни босқичида ким энг яхши экани муҳим эмас.

— Сиз Англия клублари устидан ғалаба қозонишда давом этяпсиз. Энди психологик устунликка эгамисиз?
— Умид қиламанки, шундай (кулади). Бу ажойиб серия. Рекордлар мени қизиқтирмайди. Бир неча ҳафтадан кейин бу ерга яна қайтамиз («Астон Вилла»га қарши ўйин учун). Сизни яна кўришдан хурсанд бўламиз, — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради L'Équipe.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Манчестер Сити» 20 октябрь куни АЕК билан учрашади. «ПСЖ» эса шу куни «Барселона»га қарши баҳс олиб боради.

Чемпионлар лигаси. Умумий босқич, 2-тур
«Манчестер Сити» (Англия) — «ПСЖ» (Франция) — 2:4
Голлар: Дуэ (13), Дембеле (15), Витинья (32), Холанд (53), Аклиуш (63), Холанд (75).

Манба: championat.com
Киритилди: 07:51, 15.10.2026.
Ўқилди: 778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик