Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Мартинес клуб ҳақидаги шов-шувли гапларига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клубининг аргентиналик ҳимоячиси Лисандро Мартинес жамоанинг аҳволи ҳақида билдирган танқидий фикрлари юзасидан баёнот берди.

УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Атлетико»га қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейин Мартинес клубдаги вазият, раҳбарият ҳамда жамоадошларидан норози эканини очиқ билдирганди.

Футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўз сўзларига изоҳ берди.

«Кеча айтган гапларим ҳақида билдирилган фикрлардан кейин ўзим айтган сўзлар ва ҳис-туйғуларим ҳақида мулоҳазаларимни баҳам кўрмоқчиман. Ўйиндан кейин биз барчамиз кутган натижага эриша олмаганимиз сабабли ғазаб ва хафаликка берилиб гапирдим.

Мени таниганлар футбол билан қандай яшашимни яхши билишади: иштиёқ, фидойилик ва ғалаба қозонишга бўлган улкан истак билан. Ишлар биз хоҳлагандек кетмаса, бу оғриқли бўлади. Айниқса, «Манчестер Юнайтед» каби катта тарих ва мақомга эга клуб шарафини ҳимоя қилаётганингда.

Сўзларим ўз ҳис-туйғуларимни ва бу клубнинг энг катта совринлар учун курашишини қанчалик хоҳлашимни акс эттиради. Юқори талаблар — футболга бўлган қарашларимнинг ва ушбу футболкани кийиш билан боғлиқ масъулиятнинг бир қисмидир.

Мен кўпроқ нарсага эришиш истаги ҳақида гапирганимда, клубнинг бир қисми сифатида ҳар биримизда бўлиши керак бўлган амбицияларни назарда тутаман. Биз ривожланишда давом этишимиз, кучайишимиз ва энг юқори даражада рақобатлаша олишимиз учун зарур барча имкониятларга эга бўлишимиз керак. Бу талабларга, биринчи навбатда, менинг ўзим ҳам жавоб беришим лозим.

Энг аввало, ўзимизнинг кимга қодир эканимизни майдонда исботлашимиз кераклигини тушунаман. Бу масъулиятни ўз зиммамга олишга тайёрман. Биз ўзимиздан янада кўпроқ нарса талаб қилишимиз ва «Манчестер Юнайтед»ни яна чўққига қайтариш учун биргаликда ишлашимиз керак.

Мен жамоадошларимга, бош мураббийимизга ва клубнинг олға силжиши учун меҳнат қилаётган барча инсонларга ишонаман. Олдинга йўл биргаликдаги меҳнат, амбиция ва фидойилик орқали ўтишга ишончим комил.

Биринчи кундан буён мақсадим ўзгармаган: ғалаба қозониш, энг юқори даражада рақобатлашиш ва клуб эмблемаси учун бор кучимни бериш», — деб ёзди Мартинес ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:35, 15.10.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик