Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Ковач "Боруссия"нинг мағлубиятига ким айбдор эканини очиқ айтди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Нико Ковач Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида Норвегиянинг "Буде-Глимт" жамоасидан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Германия клуби сафарда кечган учрашувда рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Хорватиялик мутахассис шогирдларининг майдондаги ҳаракатларидан норози эканини яширмади. Унинг таъкидлашича, жамоа ғалаба қозониш учун зарур бўлган ўйинни намойиш эта олмаган.

"Гол ўтказиб юборгунимизга қадар худди майдонда йўқдек эдик. Биринчи бўлимда жамоамизга тажовузкорлик ва курашувчанлик жуда етишмади.

"Боруссия" ғалаба қозониш учун зарур бўлган футболни намойиш этмади. Биз ҳақли равишда мағлубиятга учрадик.

Бу натижа учун барча масъулиятни ўз зиммамга оламан", — дея Ковачнинг сўзларини келтиради Sky Sport.

"Боруссия" Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 20 октябрь куни ўтказади.

Дортмундликлар мусобақанинг 3-турида сафарда Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:38, 15.10.2026.
Ўқилди: 419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик