Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида "Ливерпуль" Австриянинг ЛАСК клубини сафарда 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Тўққизта гол урилган мазкур учрашув тарихий натижалари билан эътиборга тушди.
MisterChip статистик саҳифасининг маълум қилишича, ЛАСК ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс мусобақа тарихида 6:3 ҳисоби қайд этилган иккинчи учрашув бўлди.
Бундай натижа илк бор 1983 йилда кузатилган. Ўшанда Венгриянинг "Дьёр" клуби Минскнинг "Динамо" жамоасига 3:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Шу тариқа, Европа клубларининг энг нуфузли мусобақасида қарийб 43 йил аввалги натижа такрорланди.
Бундан ташқари, мазкур баҳсда яна бир тарихий ҳолат қайд этилди. Чемпионлар лигаси тарихида илк бор бир жамоа футболчиси хет-трик қайд этган, рақиб жамоа ўйинчиси эса учта голли узатмани амалга оширган учрашув бўлиб ўтди.
Икки тур натижаларига кўра, "Ливерпуль" 6 очко жамғариб, Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳозирча бирорта ҳам очко тўплай олмаган ЛАСК эса 33-поғонадан жой олган.













