Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Флик «Барселона» тарихидаги энг яхши натижага эришди — Луис Энрикенинг рекорди янгиланди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик клуб тарихида ғалабалар фоизи бўйича энг юқори натижани қайд этган мутахассисга айланди.

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида каталонияликлар сафарда «Галатасарой»ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Barça Universal нашрининг маълум қилишича, ушбу ғалабадан сўнг Фликнинг «Барселона» бош мураббийи сифатидаги ғалабалар кўрсаткичи 77,17 фоизга етди.

Шу тариқа, германиялик мутахассис мазкур кўрсаткич бўйича аввалги рекордчи Луис Энрикенинг натижасини янгилади. Испаниялик мураббий «Барселона»ни бошқарган даврда учрашувларнинг 76,24 фоизида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳанс-Дитер Флик 2024 йилнинг ёзидан буён «Барселона»ни бошқариб келмоқда.

Унинг қўл остида каталонияликлар барча мусобақалар доирасида 127 та учрашув ўтказиб, 98 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, жамоа 10 марта дуранг қайд этган ва 19 та баҳсда мағлубиятга учраган.

«Барселона» навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 9-тури доирасида «Бетис»га қарши сафарда ўтказади.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Киритилди: 12:32, 15.10.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик