Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «ПСЖ»га қарши ўйиндаги хатолари учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Марк Гехи Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «ПСЖ»дан учралган мағлубият (2:4) ҳақида фикр билдирди.

Энцо Мареска бошчилигидаги жамоа учрашувнинг биринчи бўлимини муваффақиятсиз ўтказди. Баҳснинг 32-дақиқасига келиб, парижликлар 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди.

Гехи дастлабки икки гол ўтказиб юборилган вазиятда ўзининг ҳам айби борлигини тан олди. Шунингдек, ҳимоячи танаффусдан кейин жамоасининг ўйини сезиларли даражада яхшиланганини таъкидлади.

«Биз биринчи бўлимда анча яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Бу гапни ўзимга нисбатан ҳам айтяпман. Дастлабки икки гол ўтказиб юборилган вазиятда менинг ҳам айбим бор.

«ПСЖ» бизга қараганда анча тажовузкор ўйнади. Иккинчи бўлимда эса вазият бутунлай ўзгарди. Биз анча фаол ва курашувчан ҳаракат қилдик, яккакурашларда кўпроқ ғалаба қозондик. Бу эса голли вазиятлар яратиш ва рақиб дарвозасини ишғол қилишимизга имкон берди.

Биринчи бўлимни яхши ўтказмадик, аммо иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан кўплаб ижобий жиҳатларни ажратиб олиш мумкин.

Умид қиламанки, бу учрашувдан тегишли сабоқ чиқарамиз ва келгусида янада кучлироқ ўйнаймиз», — дея Гехининг сўзларини келтиради City Xtra.

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида 20 октябрь куни ўз майдонида Грециянинг АЕК клубини қабул қилади.

Киритилди: 12:33, 15.10.2026.
Ўқилди: 1860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик