Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчисини сотиб олиш фикридан қайтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиш эҳтимоли камайди. Нидерландиялик футболчига аввалроқ қизиқиш билдирган «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» уни сотиб олиш режасидан воз кечгани хабар қилинмоқда.

Бу ҳақда talkSPORT нашри маълум қилди.

Манбанинг ёзишича, Англиянинг икки йирик клуби ҳам 29 ёшли футболчига бўлган қизиқишини сезиларли даражада камайтирган.

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» эндиликда де Йонгни таркибни кучайтириш учун устувор номзод сифатида кўрмаяпти. Бунга ярим ҳимоячининг сўнгги вақтларда жароҳатлар сабаб тез-тез майдондан четда қолаётгани асосий омил сифатида кўрсатилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Френки де Йонг жорий мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушгани йўқ. Нидерландиялик футболчи жаҳон чемпионати давомида жароҳат олган ва шундан буён ўйинларда иштирок этмаяпти.

Де Йонгнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:25, 15.10.2026.
Ўқилди: 1009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик