Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Реал» Давид Райя трансфери учун 50 миллион евродан кўпроқ тўлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабонлар чизиғини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. «Қироллик клуби» эътиборида бир қатор европалик голкиперлар борлиги хабар қилинди.

Fichajes нашрининг маълум қилишича, мадридликлар трансфер рўйхатига Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Давид Райяни киритган.

Шунингдек, «Реал» Португалиянинг «Порту» жамоаси посбони Диогу Кошта ва Франциянинг «Тулуза» клуби дарвозабони Гийом Рестни ҳам эҳтимолий номзодлар сифатида кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Диогу Коштанинг шартномасида 60 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Давид Райяни сотиб олиш эса мадридликларга 50 миллион евродан кўпроққа тушиши мумкин.

Қолаверса, «Тулуза» ўз дарвозабони Гийом Рестнинг трансфер қийматини тахминан 19 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳозирча «Реал»нинг мазкур футболчилардан бирини сотиб олиш бўйича расмий музокараларни бошлагани ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Испания Ла Лигасининг дастлабки саккиз турида 18 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:47, 15.10.2026.
Ўқилди: 667 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик