Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Рафинья «Бетис»га қарши ўйинга тайёр бўладими? Сўнгги маълумотлар очиқланди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья жароҳатидан тикланиш жараёнининг якуний босқичига яқинлашмоқда. Бразилиялик футболчи 15 октябрь куни жамоанинг умумий машғулотларига қайтиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.

Рафинья халқаро танаффусдан буён сон соҳасидаги ноқулайлик сабаб майдонга туша олмаяпти. У сўнгги бир неча кун давомида индивидуал дастур асосида шуғулланиб келди.

Шу сабабли бразилиялик вингер «Барселона»нинг «Хетафе» ва «Галатасарой»га қарши учрашувларини ўтказиб юборди.

Манбанинг маълум қилишича, Рафинья 17 октябрь, шанба куни Испания Ла Лигаси доирасида «Бетис»га қарши бўлиб ўтадиган сафар учрашуви учун жамоа қайдномасига киритилишни истамоқда.

Бироқ бу борадаги якуний қарорни бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик қабул қилади. Германиялик мутахассис футболчининг жисмоний ҳолатини баҳолаб, унинг майдонга қайтишга қанчалик тайёр эканини аниқлайди.

Шу билан бирга, Флик Рафиньяни майдонга қайтаришга шошилмаслиги ҳам мумкин.

Гап шундаки, «Барселона» келаси ҳафта Европа Чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши муҳим учрашув ўтказади.

Мураббийлар штаби бразилиялик футболчининг жароҳати қайта безовта қилмаслиги учун уни тўлиқ тиклаб, Париж клубига қарши баҳсга тайёрлашни афзал кўриши мумкин.

Ҳозирча Рафиньянинг «Бетис»га қарши учрашувда иштирок этиши аниқ эмас.

Киритилди: 16:05, 15.10.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик