Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган яна учрашув якунига етди. Куннинг дастлабки ўйинида “Қизилқум” сафарда “Андижон”ни мағлуб этган бўлса, “ОКМК” “Машъал” майдонидан муҳим 3 очко билан қайтди.
“Андижон” — “Қизилқум”
Андижонда кечган баҳсда мезбонлар “Қизилқум”га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 38-дақиқада Отабек Жўрақўзиев томонидан киритилди. Қолган вақтда жамоаларнинг уринишлари самарасиз якунланди ва навоийликлар сафардан 3 очко билан қайтишди.
Ўзбекистон Суперлигаси
“Андижон” — “Қизилқум” 0:1
Гол: 0:1 — Отабек Жўрақўзиев (38).
“Андижон”: 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (28.Бекзод Сулаймонов, 61), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 14.Абдураҳмон Комилов (5.Абдулвоҳид Ғуломов, 73), 15.Неманя Чаласан, 18.Дамир Темиров (26.Муҳаммадкарим Тоиров, 61), 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Мартин Боаке (10.Драган Черан, 77), 33.Дониёр Абдуманнопов (17.Азиз Турғунбоев, 73), 99.Рустам Турдимуродов.
“Қизилқум”: 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (34.Григол Чабрадзе, 83), 10.Ислом Кенжабоев (18.Аббосбек Абдуғоффоров, 77), 15.Никола Кумбурович, 31.Жамбули Жигаури (23.Самандар Шукуруллаев, 77), 40.Нодирхон Неъматхонов, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 47.Руслан Розиев (20.Бобомурод Бозоров, 83), 70.Дуглас Майкон, 77.Диёр Раҳматиллоев, 88.Отабек Жўрақўзиев (7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 59).
Огоҳлантиришлар: Одилбек Абдумажидов (43), Неманя Чаласан (60), Абдураҳмон Комилов (64) — Жамбули Жигаури (76), Нодирхон Неъматхонов (84).
“Машъал” — “ОКМК”
Муборакдаги ўйин узоқ вақт давомида голсиз дуранг билан кечди. Учрашув давомида ҳар икки жамоада ҳам қатор хавфли вазиятлар юзага келганига қарамай, ҳисоб фақат 85-дақиқага келибгина очилди. Захирадан майдонга туширилган Асадбек Собиржонов “ОКМК”га сафардаги қийин ғалабани келтирувчи ягона гол муаллифига айланди.
Ўзбекистон Суперлигаси
“Машъал” — “ОКМК” 0:1
Гол: 0:1 — Асадбек Собиржонов (85).
“Машъал”: 73.Владислав Русанов, 5.Комилжон Тожиддинов, 6.Жавоҳир Убайдуллаев (8.Сардор Абдураимов, 46), 11.Маҳмуд Жўрабоев (66.Исомиддин Нусратов, 15; 38.Суннатулла Ярашев, 81), 19.Тоҳир Тўхтасинов, 24.Ифеанйи Ифеанйи, 67.Оғабек Абдирахимов, 76.Фирдавс Жовлиев, 87.Муҳаммадали Боймуродов (2.Зафар Акрамов, 52), 88.Аҳрорбек Раҳимов (28.Эргаш Исмоилов, 46), 99.Бобир Асқаров.
“ОКМК”: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Миржамол Қосимов (Сиаваш Ҳақназарий, 63), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев (30. Аброр Саримсоқов, 46), 9.Азиз Холмуродов, 13.Элдор Бегимов, 21.Ҳазрат Турсунқулов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 46), 22.Саидаафзалхон Аҳроров (9.Аҳмадулло Муқумжонов, 67), 28.Ариҳиро Сентоку, 44.Аброр Каримов, 77.Иван Пешич (10.Асадбек Собиржонов, 46).
Огоҳлантириш: Авазбек Ўлмасалиев (17).













