Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Инфантино ЖЧ-2026 ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режаси учун ФИФА кенгашидан узр сўради

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино ташкилот кенгаши йиғилишида жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режаси учун узр сўради. Бироқ у иштирокчиларни қизиқтирган муҳим саволларга жавоб бермади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

ФИФА кенгашининг йиғилиши 15 октябрь, пайшанба куни Цюрих шаҳрида бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, йиғилишнинг асосий мавзулари қаторида Жаҳон чемпионати-2026 вақтида АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогунинг дисквалификацияси бекор қилингани билан боғлиқ шов-шувли қарор ҳамда жаҳон чемпионатига бўлган ҳуқуқларнинг бир қисмини сотиш режаси бўлган.

Қайд этилишича, Инфантино ФИФА фаолиятида энг кўп хавотир уйғотаётган масалалар бўйича на янги тафсилотларни, на ҳужжатларни тақдим этган.

ФИФА вице-президенти, шунингдек, Англия футбол ассоциацияси раҳбари Дебби Хьюиттнинг маълум қилишича, уч ярим соат давом этган учрашувда Инфантинонинг режасига нисбатан ёзма далиллар тақдим этишни талаб қилган Европа футбол амалдорлари билан мунозара бўлган.

Улар Жаҳон чемпионатига хусусий капитални жалб қилиш режаси бўйича ёзма исботлар тақдим этилишини талаб қилган. Бироқ Инфантино амалдорларга ўз саволларини ёзма равишда шакллантиришни таклиф қилган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 21:55, 15.10.2026.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик