Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

“Арсенал” 60 га яқин ходимини ишдан бўшатмоқчи: бунга нима сабаб бўлди?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпиони “Арсенал” харажатларни камайтириш мақсадида қарийб 60 нафар ходимини ишдан бўшатмоқчи. Эътиборлиси, бундай қарор бош мураббий Микель Артета билан янги шартнома имзоланганидан кўп ўтмай қабул қилинди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, клуб ижрочи директори Ричард Гарлик 14 октябрь куни ходимларни режалаштирилаётган қисқартиришлар ҳақида огоҳлантирган. Қарор йил бошида Boston Consulting Group компанияси ўтказган аудит натижаларига асосланган. Қисқартиришлар “Арсенал” ходимларининг қарийб 7 фоизини ташкил қилади. Бунда асосан футбол жамоаларидан ташқаридаги бўлинмалар ходимлари билан меҳнат шартномалари бекор қилинади. Клубнинг асосий ва аёллар жамоалари, академияси, хайрия фонди ҳамда хавфсизлик хизмати ходимлари эса қисқартиришлардан четда қолади.

Ходимларни қисқартириш ҳақидаги қарор клуб молиявий жиҳатдан рекорд натижа қайд этган даврга тўғри келмоқда. 2025 йил май ойида эълон қилинган молиявий ҳисоботга кўра, “Арсенал”нинг йиллик даромади 691 миллион фунт стерлингга етган. Бироқ клуб 1,4 миллион фунт зарар кўрган. Бу кетма-кет еттинчи йил молиявий зарар қайд этилганини англатади. Шу билан бирга, футболчиларнинг маошлари учун ажратилган маблағ ҳам рекорд даражага кўтарилиб, 346,8 миллион фунтни ташкил этган.

Клуб бир томондан харажатларни камайтириш учун ходимлар сонини қисқартираётган бўлса, бошқа томондан жамоа ва мураббийлар штабига катта маблағ сарфламоқда. Ўтган ҳафтада Микель Артета билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзоланди. Унга кўра, испаниялик мутахассис йилига 20 миллион фунт маош олади. Бундан ташқари, ёзги трансферлар даврида “Арсенал” Христос Дзолис, Бруно Гимарайс ва Эзри Конса каби футболчиларни харид қилиш учун қарийб 150 миллион фунт сарфлаган.

Айни пайтда “Арсенал” АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Лондонликлар пешқадам “Манчестер Сити”дан уч очко ортда қолган. Жамоа навбатдаги учрашувини 18 октябрь куни Тошкент вақти билан 20:30 да сафарда “Ноттингем Форест”га қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:55, 15.10.2026.
Ўқилди: 1071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик