«Манчестер Юнайтед» клуби Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин жамоавий кечки овқатни бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Сешанба куни манкунианликлар Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижа жамоанинг барча мусобақалардаги ғалабасиз сериясини бешта учрашувга етказди.
Маълумотларга кўра, клубда пайшанба куни жамоавий кечки овқат ташкил этилиши режалаштирилган эди. Бироқ Европа майдонидаги омадсиз натижадан кейин ушбу тадбир бекор қилинган.
18 октябрь, якшанба куни Майкл Каррик шогирдлари Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида сафарда «Лидс»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Орадан уч кун ўтиб эса «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси доирасида Италияда «Комо» меҳмони бўлади.













