Мюнхеннинг "Бавария" клуби франциялик қанот ҳужумчиси Михаэль Олисе билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Германиянинг BILD нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, томонлар 2030 йилга қадар мўлжалланган янги келишув юзасидан музокараларнинг илғор босқичига етиб келган.
Мадриднинг "Реал" клуби томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётганига қарамай, Олисе "Бавария"ни тарк этиш вариантини кўриб чиқаётгани йўқ. Франциялик футболчи фаолиятини Мюнхен жамоасида давом эттириш ниятида.
Қайд этилишича, янги шартнома асосида Олисeнинг маоши сезиларли даражада оширилади. Натижада у "Бавария"нинг энг кўп маош оладиган футболчилари қаторидан жой олади.
24 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.













