"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Лисандро Мартинесни клуб фаолиятини танқид қилгани учун жазолади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Англия клуби аргентиналик футболчига нисбатан молиявий жарима қўллаган.
Шунингдек, Романонинг таъкидлашича, Мартинес жаримага тортилгани ва жамоатчилик олдида узр сўраганидан сўнг "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти мазкур масалани ёпилган деб ҳисобламоқда.
"Қизил иблислар" ушбу воқеага қайта мурожаат қилиш ёки футболчига нисбатан қўшимча жазо чораларини қўллашни режалаштирмаяпти.
28 ёшли Лисандро Мартинес жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" навбатдаги учрашувини 18 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида "Лидс"га қарши сафарда ўтказади.
Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланиши режалаштирилган.













