Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Венсан Компани Германия Бундеслигаси доирасида "РБ Лейпциг"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Бельгиялик мутахассис жамоасининг ҳозирги ҳолати, рақибнинг кучли жиҳатлари ва янада юқори даражага чиқиш учун нималарни яхшилаш зарурлиги ҳақида тўхталди.
"Биз бор кучимизни ишга солишга тайёрмиз. Олдимизда ўз майдонимиздаги учрашув турибди ва биз албатта ғалаба қозонишни истаймиз.
"РБ Лейпциг"нинг кучли томонларини яхши биламиз. Сўнгги вақтларда уларнинг ўйинида айрим ўзгаришлар кузатилди ва бу жамоага фойда келтирди.
Бироқ "Бавария" ҳам сўнгги иккита учрашувда рақиблар дарвозаси томон жами 50 та зарба йўллади.
Агар ўйинимиздаги айрим жиҳатларни бироз яхшилай олсак, ўзимизнинг идеал даражамизга жуда яқинлашамиз", — дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "РБ Лейпциг" ўртасидаги Германия Бундеслигасининг 6-тур учрашуви 17 октябрь куни бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.













