«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа яримҳимоячиси Александр Павловичнинг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди. Футболчи ноқулайлик ҳис қилгани сабабли Чемпионлар лигасида «Викинг»га қарши ўтган сўнгги учрашувда (3:3) майдонга тушмаган эди.
«Кеча у одатий тартибда машғулот ўтказди. Агар бугун ҳам ҳаммаси шундай ўтса, демак, барчаси жойида», — дея Компани сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.
Павлович жорий мавсумда барча мусобақаларда саккизта учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
17 октябрь куни «Бавария» Германия чемпионатининг 6-тури доирасида «РБ Лейпциг»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.













