Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Араухонинг келажакдаги режалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳимоячиси Рональд Араухонинг келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Уругвайлик футболчи Англия грандида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи эса «Барселона»га тегишли.

Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, Араухони ижарага бериш шартномасида уни 55 миллион евро эвазига сотиб олиш банди мавжуд. Таъкидланишича, трансфер футболчининг ўзи қабул қиладиган қарорга боғлиқ бўлади.

Араухо учун устувор мақсад — «Барселона»га қайтиш. У «Ливерпуль»даги ижарани каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка ўз имкониятларини исботлаш учун берилган имконият сифатида кўрмоқда.

Қайд этилишича, ҳимоячи ижара муддати тугагач, келажаги бўйича қарор қабул қилишдан олдин мураббий билан суҳбатлашмоқчи.

Араухо «Ливерпуль» сафида барча мусобақаларни ҳисобга олганда тўққизта учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:57, 16.10.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик