ОАВ маълумотларига кўра, «Арсенал» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш ғоясидан воз кечмаган.
Қайд этилишича, лондонликлар футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Мавсумни омадсиз бошлагани сабабли Альвареснинг трансфер нархи пасайган. Энди «Атлетико» ҳужумчини 120 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Ўтган ёзда Хулиан Альварес «Барселона»га ўтишни истаган эди. Бироқ Мадрид клуби футболчини сотишдан бош тортди. Натижада Альварес «Атлетико»да қолди.













