Чоршанба куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «Манчестер Сити»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Парижликлар биринчи голни узоқ давом этган комбинациядан кейин уришди. Унда ҳатто россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳам иштирок этди. «ПСЖ» кўплаб узатмаларни амалга оширди ва ҳатто ўз жарима майдонида ҳам рақиб прессинги остида тўпни йўқотиб қўйишдан қўрқмади. Жума куниги матбуот анжуманида Луис Энрикедан ушбу гол ҳақида фикр билдириш сўралди.
«Бу ажойиб комбинация эди. Менинг вазифам — футболчиларга шундай ҳаракат қилишлари учун ишонч бериш, баъзан эса узоқ узатмаларни ҳам амалга оширишга ундаш. Ўйин давомида юзага келадиган вазиятларга мослаша олиш керак. Агар фақат битта жиҳатни ажратиб кўрсатиш керак бўлса — хоҳ бу муайян ўйинда, хоҳ умуман сўнгги уч йил давомида бўлсин — бу футболчиларимизнинг ҳужумкор ва жасур бўлиб қолиш қобилиятидир. Айниқса, сафардаги ўйинларда. Бу жамоанинг асосий хусусияти — қўрқувнинг мутлақо йўқлиги», — деди Энрике.
Шанба куни «ПСЖ» сафарда «Страсбург»га қарши ўйнайди.













