Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Рўзиқул Бердиев: «Курашни мавсум охиригача давом эттирамиз»

Баҳо:
+1 | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди. Ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб саволларга жавоб бериб ўтди.

Рўзиқул Бердиев: — Бугунги ғалаба бизга руҳий томондан ҳам жуда керак эди. Хабарларингиз бор, ўтган учрашувларда очко йўқотдик, Кубок финалида ҳам мақсадимизга эриша олмадик. Ана шу муваффақиятсизликлар ўйинчиларимиз руҳиятига жуда катта таъсир қилган эди. Уларда тушкунлик кайфияти вужудга келганди. Шунинг учун бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди. Бугун ҳам кучли рақибга қарши тўп сурдик, "Нефтчи"даги кейинги ўзгаришлардан сўнг, уларнинг ўйинида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй берди, улар комбинацион ўйинлар ташкил қилишаяпти. Буларни ҳисобга олиб, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Аммо бизда нафақат руҳий томондан, балки таркибдаги йўқотишлар ҳам қийинчиликлар туғдираяпти. Бугун шуни алоҳида таъкидлардим, йигитлар барча қийинчиликларга қарамасдан бугун жуда катта ирода намойиш этишди. Мен улардан жуда миннатдорман. Уларга катта раҳмат айтаман. "Нефтчи" ҳам, бошқа жамоалар ҳам бизга нисбатан Қаршида асосан ҳимоявий ўйин намойиш этишади. Бугун ҳам шундай бўлди. Йигитлар ўзларига берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди ва шунинг эвазига ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритдик, ҳаммаларингизни бугунги ғалаба билан табриклайман.

— Бугунги ғалаба кейинги ўйинларда жамоа аъзоларига руҳий томондан ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Кечаги "Локомотив" ва "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Мурод Исмоилов "юқори ўринлар учун курашда бизнинг имкониятларимиз "Насаф"ники билан тенглашди", — деди, бунга муносабатингиз қандай?
— Албатта ҳар бир жамоа мураббийи ўз фикрига эга, балки у ўз жамоаси имкониятларини ҳисобга олиб шундай фикр билдиргандир. Фикримча эса бизнинг имкониятимиз юқори ўрин учун курашиш кўпроқ деб ўйлайман. Биз улардан яна тўрт очко ўтиб кетдик. Бундан буён ҳам ҳар бир учрашувда қаттиқ кураш олиб борамиз, биз чемпионат охиригача бўшашмаймиз.

— Бугун жароҳат олиб, майдонни тарк этган Эркин Бойдуллаев аҳволидиан хабарингиз борми?
— Афсуски, бугун асосий таянч ярим ҳимоячимиз Эркин Бойдуллаев жароҳат олди, унинг жароҳатини жиддий дейишмоқда. Бу биз учун яна катта йўқотиш. Начора унинг ўрнига энди захирадан ўйинчи излаймиз. Мана кўрдиларингиз, бугун унинг ўрнига майдонга тушган Улуғбек Дадабоев ёмон ўйнамади, у энди 20 ёшга кирди. Умид қиламанки, у Эркинни йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади.

— Бугун чиройли ғалабадан сўнг эътироз билдириш ноўрин бўлсада. Афсонавий ҳужумчимиз Зафар Холмуродов гўёки эътибордан четда қолмоқда, уни мураббий ўйинчи сифатида майдонга тушириб, хайрлашув учрашувини чиройли тарзда ташкил қилиш керакмасми?
— Раҳмат, буни эътироз деб ўйламайман. Зафар Холмуродов бунақа эътиборга ва ҳурматга лойиқ инсон, унинг жамоага жуда катта меҳнати синган ва "Насаф"нинг тарихида чуқур из қолдирган ўйинчи ҳисобланади. Буни клуб раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, албатта ташкил қиламиз. Ҳозирги кунда Зафар Холмуродов менинг энг яқин ёрдамчим, у асосан ҳужумчиларимизга ўз тажрибаларини ўргатмоқда.

— Ўринбосарлар ўйинида пасайиш сезилмоқда, бунга сабаб нима?
— Бу савол менга эмас деб ҳисоблайман, бу саволни жамоа мураббийига бериш керак. Аммо мен ҳам буни сезаяпман. Бундан ачинаман, бу билан албатта қизиқиб, вазиятни ўнглашга ёрдам қиламиз.

— Ҳар доим "Насаф" мавсум бошида яхши ўйин кўрсатиб, мавсум охирида кўзланган мақсадга эриша олмай қолади...
— Назаримда, Кубок финалидаги мағлубият  ҳақида гапираяпсиз. Биласизми, савия жиҳатдан "Бунёдкор" жамоасига тенглаша олмаймиз. Бунда катта фарқ бор. Уларда жуда катта тажрибага эга ўйинчилар йиғилишган. Аммо бизда Шоҳрух ва Шуҳратнинг йўқлиги ўйинимиз тезлигига катта салбий таъсир кўрсатди. Агар улар жамоада бўлишганида биз мақсадга эришган бўлардик. Яна мана шунақа ёш ўйинчилар билан Кубок финалига чиқишни ҳам ўзи бўлмайди. Майли бу йил бўлмаса келаси йил яна уриниб кўрамиз. Кураш давом этаверади.

Ҳозир Шуҳрат Муҳаммадиев машғулотларга қайтди. Шунингдек, Жаҳонгир Жиямуродов ҳам Кенжа Тўраев ҳам ўйинга қайтди, улар ўринбосарларимизга ёрдам беришаяпти. Аста-секин асосий таркибга қўшиб оламиз. Афсуски, Шоҳрух Гадоев ҳақида бундай дея олмайман. Уни майдонга тушишига ҳали вақт керак.

Матбуот анжумани ҳақидаги ҳисобот "Насаф" ПФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:36, 05.10.2013.
Ўқилди: 3049 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.