ОАВ маълумотларига кўра, Жуд Беллингем «Реал» билан меҳнат шартномасини узайтирди.
Энди яримҳимоячининг шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Янги шартномага кўра, англиялик футболчининг маоши ҳам оширилди. Transfermarkt Беллингемнинг бозор қийматини 160 миллион евро деб баҳоламоқда.
Жами Беллингем «Реал» сафида 150 та учрашувда майдонга тушган. Ушбу ўйинларда футболчи 49 та гол урган ва 36 та голли узатмани амалга оширган. Жуд Беллингем Мюнхенгладбах эмас, Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Реал»га ўтган.













