Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Ҳикару Накамура Жавоҳир Синдоровга жаҳон чемпионатига тайёрланишда ёрдам беряптими?

Баҳо:
+ | -

Америкалик шахматчи Ҳикару Накамура ва жаҳон тожи учун даъвогар, ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоровнинг айни кунларда Кипрдаги бир меҳмонхонада яшаётгани мухлислар эътиборини тортди.

Айримлар Ҳикару Жавоҳирнинг тайёргарлик жамоасига қўшилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

Накамуранинг ўзи эса бунга ҳазил билан жавоб берди:

“Мен унинг жамоасида эмасман. Фақат 2.Ke2 юриши бўйича бироз маслаҳат беряпман”.

Гап машҳур “Бонгклоуд дебюти” ҳақида кетмоқда. Бу юришда шоҳ ўйиннинг бошидаёқ олдинга чиқади, оқларни рокировка ҳуқуқидан маҳрум қилади, фарзин ва филнинг олдини тўсиб қўяди. Шахматчилар бу дебютдан кўпинча ҳазил тариқасида фойдаланишади.

Жиддий ўйинда бундай ҳаракатни амалга ошириш рақибни очиқчасига масхара қилишни англатади.

Ҳикарунинг ҳазилига кўра, у бу юришни аслида Магнус Карлсенга қарши жаҳон чемпионати учун тайёрлаган. Энди эса ўша тайёргарлигини Синдаров билан бўлишмоқда.

Накамура яна Магнус ҳам Гукешга худди шу юриш бўйича маслаҳат бераётган бўлиши мумкинлигини айтиб, постини шундай якунлади.

"Кўрамиз, Синдаровми ёки Гукешми — 2.Ke2 юришини ким яхшироқ қўллар экан!"

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:26, 16.10.2026.
Ўқилди: 285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик