Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Вольтемаде: «Бу «Ювентус»даги энг яхши ўйиним бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Ник Вольтемаде Европа лигасида «Сельта»га қарши сафарда 2:1 ҳисобида қозонилган ғалаба унинг Турин клуби сафидаги энг яхши ўйини бўлганини айтди. Ҳужумчи Маркос Алонсо хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди, Рандаль Коло Муани эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини урди.

«Менимча, бу «Ювентус»даги энг яхши ўйиним бўлди. Албатта, бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламан, аммо урган голимдан мамнунман. Гол ҳар доим ўзига бўлган ишончни оширади. Бу ҳужумчи учун муҳим ва мен янада кучли бўлишни хоҳлайман», — деди футболчи.

Германиялик ҳужумчи Коло Муани билан жуфтликда ўйнаш ўзига қулай эканини ҳам таъкидлади.

«Албатта, Коло билан бирга ўйнаш менга ёқади. Майдонда фақат битта марказий ҳужумчи бўлса, ҳимоячиларга осонроқ бўлади — улар фақат битта футболчини назорат қилишади. Иккаламиз майдонда бўлсак, ҳудудларни ўзаро тақсимлашимиз мумкин», — деди Вольтемаде.

Шу билан бирга, футболчи уни захирадан майдонга тушираётган бош мураббий Лучано Спаллеттига босим ўтказмади.

«Мен мураббий эмасман. Унга ишонаман ва унинг ҳар қандай қарори тўғри бўлади, деб ҳисоблайман», — дея қўшимча қилди Вольтемаде.

Киритилди: 17:02, 16.10.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик