Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сиссе «Милан»нинг Европа майдонларидаги 24 йил ичидаги илк хет-трикини қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Альфаджо Сиссе Европа лигасида «Ред Булл Зальцбург» устидан 4:0 ҳисобида қозонилган йирик ғалабадан кейин шахсий ютуғидан кўра жамоавий натижа муҳимроқ эканини таъкидлади. 19 ёшли италиялик футболчи хет-трик қайд этиб, Европа клуб мусобақаларининг йирик турнирида учта гол урган энг ёш италиялик футболчига айланди.

«Бу иккинчи даражали масала. Бугунги кунда энг муҳими — ғалаба, биз жуда хурсандмиз», — деди у.

Ҳужумчи учала голини ҳам 50-дақиқага қадар урди: биттасини чап оёғида, биттасини ўнг оёғида ва яна бирини боши билан.

Бу Сиссенинг профессионал фаолиятидаги илк хет-трики бўлди. Шунингдек, у «Милан» сафида Европа майдонларида 2002 йил октябрь ойида Филиппо Индзагидан кейин хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди.

Бундан атиги бир неча ой олдин ҳужумчи Италиянинг иккинчи дивизиони — Серия Bда ўйнаётган эди. Энди эса у Италия миллий терма жамоасига чақирилиш учун даъвогарлардан бирига айланди.

«Мураббий нима демасин, мен учун бу рағбат ҳисобланади. Жамоадошларим мени жуда яхши қабул қилишди ва бу майдонда ўйнашимни осонлаштиряпти», — деди футболчи.

Сиссе аввал ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнаганини, аммо ҳужумчи позициясида ҳам ўзини қулай ҳис қилишини таъкидлади.

Киритилди: 17:06, 16.10.2026.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик