Англиялик ҳужумчи Жейми Варди Чемпионшипнинг 11-тури доирасида «Вулверхэмптон»га қарши баҳсда «Бёрнли» сафидаги илк голини урди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Якоб Бруун Ларсеннинг узатмасидан кейин Варди чап оёғида зарба бериб, тўпни рақиб дарвозасининг пастки ўнг бурчагига жойлади. Ушбу гол мезбонларга ҳисобни очиш имконини берди — 1:0.
Варди учун бу «Бёрнли» таркибидаги илк гол бўлди. Аввалроқ у «Уотфорд»га қарши ўйинда ҳам тўпни дарвозага киритган, бироқ гол офсайд сабабли бекор қилинган эди.
Қайд этиш жоиз, қозоғистонлик ҳужумчи Дастан Сатпаев «Вулверхэмптон»га қарши учрашувни захира ўриндиғида бошлади.













