Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

АПЛ тарихидаги энг яхши захира футболчиси номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

BBC журналистлари Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши захира футболчилари рейтингини тузишди. Рейтингнинг биринчи поғонасидан Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефо жой олди.

Иккинчи ўринни «Арсенал»даги ўйинлари орқали танилган нигериялик Нванкво Кану эгаллади. Кучли учликдан эса «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уле Гуннар Сульшер ўрин олди.

Тўртинчи поғонага «Манчестер Сити» сафида тўп сурган босниялик ҳужумчи Эдин Жеко жойлашди. Бешинчи ўринни эса «Манчестер Юнайтед» ва «Вест Хэм» клубларида ўйнаган мексикалик ҳужумчи Хавьер Эрнандес банд этди.

Рейтингни тузишда захирадан майдонга тушганидан кейин урилган голлар, шунингдек, ушбу голлар ва голли узатмаларнинг футболчининг умумий натижаларидаги улуши ҳисобга олинган.

Киритилди: 14:25, 17.10.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик