«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер Майкл Каррик ишдан бўшатилган тақдирда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
«Қизил иблислар»нинг 33 ёшли мутахассисга қизиқиши ҳақидаги маълумотлар бир неча кун олдин тарқалган эди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Юнайтед» директорлар кенгашида ҳақиқатан ҳам Хюрцелернинг катта мухлиси бор. Раҳбариятнинг юқори лавозимли аъзоларидан бири немис мутахассисини жамоага олиб келишдан айниқса манфаатдор.
Бироқ ҳозирча клуб Хюрцелер ёки бошқа бирор мураббий билан алоқага чиқмаган. Чунки «Манчестер Юнайтед» ҳали ҳам Майкл Каррикни қўллаб-қувватламоқда.
«МЮ» Премьер-лига турнир жадвалида олти турдан кейин 13-ўринни эгаллаб турибди.













