Собиқ бош мураббий Фабио Капелло «Ювентус» сафида ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Ник Вольтемаде ҳақидаги фикрларини билдирди. 15 октябрь, пайшанба куни Вольтемаде Европа лигаси доирасида «Сельта»га қарши ўйинда (2:1) гол урди.
«Вольтемаде ҳақида гапирадиган бўлсак, мен бу позицияда ўйнай оладиган ҳужумчини кўрдим. Аммо унга ҳимоячилар ортига очилиб, тезкор югуришларни амалга оширадиган шерик керак. У тўпни ўзида сақлай олади ва ҳужумнинг асосий фигураси бўла олади. Олдинда шундай баланд бўйли футболчи турганини ҳисобга олсак, нима учун улар жарима майдончасига деярли тўп оширмаганини тушунмадим. Тўпни ҳар доим унинг бошига йўллаш шарт эмас — оёғига ҳам пас бериш мумкин», — деди Капелло Sky Italia нашрига берган интервьюсида.
Вольтемаде «Ньюкасл»дан «Ювентус»га сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара асосида ўтган. «Сельта» дарвозасига урилган гол немис ҳужумчиси учун Турин клуби сафидаги иккинчи гол бўлди.













