Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

ФИФАнинг собиқ раҳбари Инфантинони танқид қилди: «Ишончни сотиб олиб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг собиқ раҳбари Йозеф Блаттер ташкилотнинг амалдаги президенти Жанни Инфантинонинг федерация кенгаши йиғилишидаги нутқига муносабат билдирди.

«Бир марта омма олдига чиқишнинг ўзида иқрор бўлиш, гуноҳлардан покланиш ва кечирим олиш — ҳаммаси бир йўла! Рим папаси бундан жуда хурсанд бўлган бўларди. Аммо футболда ҳам, черковда ҳам ишончни сотиб олиб бўлмайди», — деб ёзди Блаттер ижтимоий тармоқларда.

Аввалроқ Инфантино Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА кенгаши йиғилишида 2026 йилги жаҳон чемпионатига оид трансляция ҳуқуқларининг сотилиши билан боғлиқ можаро учун узр сўрагани хабар қилинган эди. Бироқ у кўплаб саволларга жавоб бермаган ва ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган.

Жанни Инфантино 2016 йил февраль ойининг охирида ФИФА президенти бўлган. Блаттер эса 1998 йилдан 2015 йилгача ташкилотни бошқарган. У 2002, 2007, 2011 ва 2015 йилларда қайта сайланган ҳамда йирик коррупция можароси фонида лавозимини тарк этган.

Киритилди: 15:28, 17.10.2026.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик