Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Мойес «Эвертон» билан янги шартнома бўйича музокаралар қандай кетаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» бош мураббийи Дэвид Мойес клуб эгалари назорат пакетини сотиш имкониятини кўриб чиқаётганини эълон қилганидан сўнг, унинг шартномасини узайтириш бўйича музокаралар секинлашганини маълум қилди.

«Ёзда музокаралар кўп бўлди, аммо сўнгги пайтларда бироз сукунат юзага келди. Бироқ, кўп марта айтганимдек, бу мен учун энг муҳим масала эмас. Мен «Эвертон»ни олдинга бошлашда, клубни ривожлантиришда ва янада каттароқ тараққиётга эриша олиш-олмаслигимизни кўришда давом этмоқчиман», — дея мураббийнинг сўзларини The Independent нашри келтирмоқда.

Мойес 2025 йил январь ойида «Эвертон»га қайтган ва жамоага Премьер-лигадан тушиб кетишдан қутулишга ёрдам берган. Ўтган мавсумда Англия чемпионатини клуб 13-ўринда якунлади.

Жорий мавсумда «Эвертон» Премьер-лиганинг олтита учрашувидан бирортасида ҳам мағлуб бўлмади ва турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Шанба куни Мойес жамоаси «Челси»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:30, 17.10.2026.
Ўқилди: 328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик