Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Киву: «Мен футболчиларга кўпроқ ишонч бағишлашим керак»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву «Болонья»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Италия чемпионати — А Сериянинг еттинчи тури доирасидаги учрашув 17 октябрь куни бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида Чемпионлар лигасида «Брюгге»га қарши 3:4 ҳисобидаги мағлубият ҳақида ҳам сўз борди.

«Энг аввало, масъулият менинг зиммамда. Мен футболчиларга кўпроқ ишонч бағишлашим керак. Улар майдонга тушганидан кейин кўп нарсани назорат қила олмайман, аммо қандай ҳаракат қилиш кераклигини уларга янада аниқроқ тушунтиришим мумкин», — деди Киву.

Мураббий жамоа айрим жиҳатларни яхшилаши, шу билан бирга, ўйинда самара берган усулларни сақлаб қолиши кераклигини таъкидлади.

«Сешанба куни қилган ишларимизнинг барчасидан воз кечмаслигимиз керак. Футболчилар ўртасидаги масофани тўғри сақлаганимизда, рақибни тўпни бизга беришга мажбур қилардик».

Кивунинг сўзларига кўра, муаммолар футболчилар прессинг пайтида нотўғри ҳаракат қилганларида юзага келган.

«Прессингдан воз кечиш осонроқ бўларди, аммо майдондаги ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни яхшилашимиз керак. Мен футболчиларнинг ғайратини, олдинга интилиш ва тўпни қайтариб олиш истагини сақлаб қолмоқчиман. Футболда секин ўйнаб, узоққа бориб бўлмайди».

Шунингдек, мураббий дарвозабон Иван Проведельга ишонч билдириб, яқинлашиб келаётган учрашувларда унга таянишини таъкидлади.

Киритилди: 15:47, 17.10.2026.
Ўқилди: 149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик