Руслан Чагаев кеча бўлиб ўтган жангда сербиялик Йово Пударни очколар бўйича мағлуб этиб, WBA версияси бўйича қитъалараро ва PABA (Паносиё бокс ассоциацияси) чемпионлик камарларини қўлга киритди.
"Учинчи раундда Пударни нокдаунга учратганимдан кейин мен унга ташланмоқчи эдим, аммо мураббийим менга бақириб, жанг узоқроқ давом этиши кераклигини айтди. Раунддан раундга ўтган сари жанг оғирлашиб борди. Ўтказган жангимдан қониқиш ҳосил қилдим. Албатта боксчи учун нокаут — бу зўр, аммо жангни тўлиқ ўтказиш орқали спортчи ўзига ишончлироқ бўлади, дейди Чагаев.
Супер оғир вазндаги боксчимизнинг таъкидлашича, чемпионлик учун яна бир қадамни ташлади.
"Жанг 12 раунд давом этишини кутгандим. Чунки Пудар ўз фаолияти давомида ҳали нокаутга учрамаган. Унинг боши мустаҳкам. Допинг-назорат пайтида у менга ўзини нокдаунга учратган биринчи боксчи эканимни айтди", қўшимча қилди Руслан.
Чагаев WBA версияси бўйича чемпионлик тожи учун курашишни мақсад қилган.
"Агар Саша Кличкони мағлуб этса (ундай бўлиб чиқмади), чемпионлик камари вакантга айланади. Биз WBA билан гаплашдик ва улар менга чемпионлик жангини тақдим этишга тайёрлар. Рақиб эса маълум — Луис Кортис", дейди Чагаев.