"Барселона"нинг 19 ёшли футболчиси Хави Эспарт "ПСЖ" ва Мадриднинг "Реал" клубига қарши бўлажак учрашувлар ҳақида фикр билдирди.
Каталонияликлар 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида сафарда Париж клубига қарши майдонга тушади. 25 октябрь, якшанба куни эса ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади.
"Кўк-анорранглилар" ушбу иккита муҳим тўқнашувга ажойиб формада етиб келмоқда. Шанба куни Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари сафарда "Бетис"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет ғалабалари сонини 11 тага етказди.
"Бу, шубҳасиз, ўзига хос учрашув бўлди. Агар бундан кейин ҳам шундай аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб ўйнасак, катта муваффақиятларга эриша оламиз. Ҳозир ажойиб спорт формасига кирганмиз, ҳамма бор кучини ишга солмоқда.
Энди бизни "ПСЖ" ва "Реал"га қарши ўйинлар кутмоқда. Айнан шундай учрашувларда иштирок этишни болаликдан орзу қиласан", — дея Эспартнинг сўзларини келтиради Barca Universal.
"Барселона" 27 очко жамғарган ҳолда Испания Ла Лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













