Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рустам Мирсодиқов: «Мезбонларда ғалабага иштиёқ кучли эди»

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Р.Мирсодиқов натижадан қониқмаганлигини яширмади.

- “Сўғдиёна” учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эканлигини ва бутун ўйин давомида улар ҳужумкор ўйин намойиш этишларини билардик. Катта босимга пухта ҳозирлик кўриб, учрашувни қарши ҳужумда ташкил этиш режасини ҳам тузиб қўйгандик. Йигитлар буни уддалашди. Биринчи таймда ҳисобни очолмаган майдон эгалари иккинчи таймда ҳимояни унутиб ҳужумга ўтиб кетишди. Бундан унумли фойдаланиб гол киритиб олдик. Аммо қанот ҳакамининг офсайдни кўрмаслиги натижасида “Сўғдиёна” ҳисобни тенглаштириб олди. руҳий тушкунликка тушган футболчиларимиз эса учрашув охирида яна битта тўп ўтказиб юборишди.

Жамаомизда жароҳатланган футболчилар анчагина. Бугун асосий дарвозабонимиз Маъмур Икромов, тажрибали ўйинчиларимиз Шуҳрат Йўлдошев, Одил Исабоев, Сардор Расулов, Миртўра Акбаров, Александр Ковалевнинг ёрдамидан фойдалана олмадик. Мағлубиятда дарвозабонини ва ҳимоячиларни айбламайман. Улар қўлидан келганини қилишди. Аммо майдоннинг нотекислиги натижасида чиройли футбол намойиш этишнинг имкони бўлмади. Мезбонлар эса бу ҳолатга кўникиб қолишган. Шу нарса ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 13:37, 06.10.2013.
Ўқилди: 2647 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6891]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик