Франциянинг «Монако» клуби ҳужумчиси Парис Бруннер Европанинг икки йирик жамоаси эътиборини тортди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Парижнинг «ПСЖ» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари 20 ёшли футболчининг «Монако»даги ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Бруннернинг монегасклар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали мутахассислари ёш ҳужумчининг айни пайтдаги бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Парис Бруннер жорий мавсумда Франция Лига 1 мусобақаси доирасида бешта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди.













