Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Лига1. "Монако" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Баҳо:
+ | -

Франция Лига 1 мусобақасининг 7-тури доирасида "Монако" сафарда "Лорьян"га қарши майдонга тушди. Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳс тақдирини иккинчи бўлимда урилган ягона гол ҳал қилди. 61-дақиқада Ноа Кадиу пенальтини аниқ амалга ошириб, "Лорьян"га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, монегасклар жорий мавсумда барча мусобақалар доирасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олишди.

Мазкур натижадан сўнг "Монако" 14 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринга тушди.

Жамоа ўзи билан бир хил — 14 очкога эга бўлган "ПСЖ" ва "Лилль"дан қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолмоқда.

"Лорьян" эса ҳисобидаги очколар сонини 11 тага етказиб, мусобақа жадвалида еттинчи поғонадан жой олди.

Навбатдаги турда "Монако" 25 октябрь куни ўз майдонида "Лилль"ни қабул қилади. "Лорьян" эса шу куни сафарда "Анже"га қарши баҳс олиб боради.

Франция Лига 1. 7-тур.

"Лорьян" — "Монако" — 1:0

Гол: Ноа Кадиу (61, пенальти).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:19, 18.10.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик