Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Ла Лига. Оярсабаль дубль қайд этди, «Реал Сосьедад» «Малага»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 9-тури доирасида «Малага» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилди. Сермаҳсул кечган учрашув меҳмонларнинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Малага шаҳридаги «Ла Росаледа» стадионида ўтказилган баҳсни бош ҳакам Льюис Бестард Сервера бошқарди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида «Реал Сосьедад» қанот ҳужумчиси Такефуса Кубо ҳисобни очди.

26-дақиқада Орри Оускарссон меҳмонларнинг устунлигини ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда «Малага» футболчилари ҳисобдаги фарқни қисқартиришга ҳаракат қилишди. 54-дақиқада Адриан Ниньо мезбонларнинг биринчи голини киритди.

Бироқ орадан беш дақиқа ўтгач, Микель Оярсабаль «Реал Сосьедад»нинг учинчи голига муаллифлик қилди.

66-дақиқада «Малага» ярим ҳимоячиси Пабло Мартинес ҳисобни 2:3 кўринишига келтириб, учрашувдаги интригани қайта тиклади.

Аммо бир дақиқа ўтар-ўтмас Оярсабаль яна рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубль қайд этди.

73-дақиқада эса Гонсалу Гедеш меҳмонларнинг бешинчи голини киритиб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 5:2.

Қайд этиш жоиз, «Реал Сосьедад» сафида россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.

Мазкур ғалабадан сўнг Сан-Себастьян клуби 9 та учрашувда 16 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Малага» эса 4 очко билан сўнгги поғонада жойлашган.

Испания Ла Лигаси. 9-тур.

18 октябрь, 21:30 (Тошкент вақти).

«Малага» — «Реал Сосьедад» — 2:5

Голлар: Адриан Ниньо (54), Пабло Мартинес (66) — Такефуса Кубо (3), Орри Оускарссон (26), Микель Оярсабаль (59, 67), Гонсалу Гедеш (73).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:27, 18.10.2026.
Ўқилди: 887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик