«Ливерпуль» ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Италия чемпионатидан янги футболчи топди. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар «Ювентус» ҳимоячиси Пьер Калюлюни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. «Ливерпуль» француз футболчисини қишки трансфер ойнасида харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Калюлюнинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячининг трансфер қийматини 32 миллион евро деб баҳоламоқда.
Пьер Калюлю аввал «Милан»да тўп сурган, кейинчалик «Ювентус» сафига ўтган.













