Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Мадуэке: "Арсенал" ҳақиқий чемпионлик руҳини намойиш этди"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳужумчиси Нони Мадуэке Англия Премьер-лигасининг 7-турида "Ноттингем Форест" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоасининг ўйинига баҳо берди.

Лондонликлар сафарда 1:0 ҳисобида устун келишди. Учрашувдаги ягона голга айнан Мадуэке муаллифлик қилди.

Футболчининг таъкидлашича, рақиб жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай, "Арсенал" ғалаба қозониш учун етарлича характер намойиш этган.

"Рақиб бизга жуда кўп қийинчилик туғдирди. Бу ҳақиқатан ҳам оғир учрашув бўлди.

Барчамиз ғалабадан жуда хурсандмиз. Биз майдонда матонат, қатъият ва ҳақиқий чемпионлик руҳини кўрсатдик", — деди Мадуэке Sky Sports нашрига.

Англиялик ҳужумчи бош мураббий Микель Артета ўйин давомида футболчилардан нималарни талаб қилганини ҳам айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Артета жамоага белгиланган режадан четга чиқмаслик, ҳужумда хавфли вазиятлар яратиш, ўз услубига содиқ қолиш ва ҳимояда ишончли ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмалар берган.

Мазкур ғалабадан кейин "Арсенал" ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди.

Айни пайтда лондонликлар Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:30, 19.10.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик