«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Ришарлисон билан боғлиқ вазият юзасидан ўз фикрини билдирди.
Аввалроқ лондонликлар футболчини асосий таркибдан четлатгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга Ришарлисоннинг сўнгги лаҳзада «Эвертон»га ўтишдан бош тортгани ва бу қарори билан клубни қийин вазиятда қолдиргани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Италиялик мутахассис эса футболчига нисбатан ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини таъкидлади.
«Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Бу мен ҳал қиладиган масала эмас. Ришарлисон бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилганим йўқ. Саволларингизни клуб раҳбариятига беришингиз керак.
Агар у мен билан гаплашмоқчи бўлса, марҳамат, келсин. Қаердан топишни яхши билади. Мен эрталаб соат 8:30 дан кечгача ўз хонамда бўламан.
Менинг ҳеч ким билан муаммом йўқ», — дея Де Дзербининг сўзларини келтиради The Touchline.
Ҳозирча Ришарлисоннинг «Тоттенхэм»даги кейинги тақдирига аниқлик киритилмаган.













