"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ламин Ямалнинг "ПСЖ"га ўтиб кетиш эҳтимолидан хавотирда эмаслигини билдирди.
Каталония клуби раҳбаридан Париж жамоаси ёш юлдузга юқорироқ маош таклиф қилиб, уни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида сўрашди.
Лапорта бундай вазиятдан ташвишланмаётганини таъкидлаб, "Барселона" футболчилар учун етарлича қулай шароит яратиб бераётганини айтди.
"Йўқ, бундан хавотир олмаяпман. Биз ўз имкониятларимизга ишонамиз. "Барселона" футболчиларига яхши маош тўлайди ва бу доим шундай бўлган.
Энг муҳими, ўйинчилар клубда ўзларини қулай ҳис қилишлари керак.
Барселонадан ташқарида жуда совуқ! Биз эса бу ерда бахтлимиз!
"Барселона" — фаолияти яхши ташкил этилган, мустаҳкам тузилмага эга ва самарали бошқариладиган кўп тармоқли спорт клуби. Футболчилар буни қадрлашади", — дея Лапортанинг сўзларини келтиради The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал 2026/2027 йилги мавсумда "Барселона" сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди.













