Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

«Барселона» АПЛдан 60 миллион евродан қимматроқ футболчини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Англия Премьер-лигасида тўп сураётган «Астон Вилла» клубининг швейцариялик ярим ҳимоячиси Йохан Манзамбини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Sport нашрининг хабар беришича, каталонияликлар скаутлари 21 ёшли футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Айниқса, Манзамбининг Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки «кўк-анорранглилар» эътиборини тортган.

«Барселона» раҳбарияти истиқболли ярим ҳимоячини келаси ёзда трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ келишувни амалга оширишда асосий тўсиқ футболчининг юқори трансфер нархи бўлиши мумкин.

Гап шундаки, «Астон Вилла» жорий йилнинг июль ойида Манзамбини Германиянинг «Фрайбург» клубидан 60 миллион еврога сотиб олган. Шу боис бирмингемликлар унинг трансфери учун мазкур суммадан анча юқори маблағ талаб қилиши кутилмоқда.

Молиявий имкониятларни ҳисобга олганда, «Барселона» швейцариялик футболчи учун курашга киришишдан аввал ўз таркибидаги ўйинчилардан бирини катта маблағ эвазига сотишига тўғри келиши мумкин.

Шу билан бирга, Манзамбига Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Бу эса ёзги трансфер ойнасида 21 ёшли ярим ҳимоячи учун рақобат кучайиши мумкинлигини англатади.

Киритилди: 07:58, 20.10.2026.
Ўқилди: 1492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик